Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments компаниясида бўлган текширув фуқароларнинг пластик картасидан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича терговга боғлиқлигини маълум қилди. Пул тўлов тизими орқали хорижга чиқиб кетган, шу сабаб органлар тергов тадбирларини ўтказмоқда, дейилади изоҳда.
«Газета.uz» кеча хабар берган Freedom Payments компанияси ходимларининг текширувдан ўтказилиши бўйича ҳолат «мамлакатдан капитал олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича стандарт жараён билан боғлиқ», дея хабар берди компания. Бундай текширувлар бир қатор бошқа тўлов ташкилотларида ҳам ўтказилади.
Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани айтилмоқда. Бир неча ходим ҳибсга олинган. Сабаблари ҳозирча номаълум.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг